АОКАда Нурмат Отабеков иштирокида ўтказилган брифингда Ўзбекистонда аҳоли орасида коронавирус билан касалланиш бирданига ортганининг сабабига изоҳ берилганди.
Мутахассис янги касалланаётган беморларда коронавируснинг айнан қайси штамми кузатилаётганига ҳам аниқлик киритди.
«Ҳозир бир кунда республика бўйича 15-18 мингта лаборатория текшируви ўтказилаяпти. Бу ҳар 100 минг аҳоли сонига 45-47 та дегани. Албатта текширишлар сонининг ортиб бориши баробарида касалликка чалинганларни аниқлаш даражасининг ортиб бориши кузатилиши мумкин.
Бизнинг асосий мақасадимиз текширишлар сонини икки-уч баробар ошириб, касалликка чалинганларни эрта аниқлаш, тегишли даволаш тадбирларини ташкил этиш, мулоқотда бўлганларни текшириб кўриш орқали касаллик ўчоғининг ҳажмини аниқлаш ва тегишли профилактик тадбирларни амалга ошириш орқали касаллик манбаини жиловлаш хисобланади. Бугунги кунда аниқланаётган беморларнинг аксарияти COVID-19 вирусидан касаллангани аён бўлмоқда», – деди Нурмат Отабеков.
«Ўтган давр мобайнидаги статистик маълумотларга қарасак, умумий касалланганларнинг 2-5, баъзан 5-7% болаларга тўғри келган. Ҳозирда эса бу кўрсаткич 25% гачани ташкил этмоқда.
Албатта ушбу рақамларга асосланиб, республикамизда касалланганлар, айниқса улар орасида болаларнинг кўплигини инобатга олиб, янги ҳолатлар «Британча» штамм билан боғлиқ дейишимиз мумкин», – қайд этди мутахассис.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони қарийб 38 млнга етди
"Газ балони"нинг портлаши одамларнинг ўлимига сабаб бўлди
БАА аэропортида ушлаб турилган ўзбекистонликлар бўйича расмий маълумот берилди
Ўзбекистон ўз тарихида илк бор БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашига аъзо бўлди
ИИВ ҳамда Бош прокуратура коронавирус билан боғлиқ сохта хабарлар тарқатаётган аккаунтларни аниқлади