Наманган ва Самарқанд вилоятларида 2,1 миллиард сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлар аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, “Ҳудудгаз Наманган“ газ таъминоти филиали ходимлари томонидан ўтказилган рейд тадбирида Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро З.Р. ўзининг яшаш хонадонида новвойхона ташкил этиб, табиий газ тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан улангани аниқланган. Ҳисоб-китобларга кўра, у фаолияти давомида давлатга 362,5 миллион сўмлик зарар етказган.
Шунингдек, Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманидаги “С.Ш.“ оилавий корхонасига қарашли новвойхона ҳам табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан улангани оқибатида 1,3 миллиард сўмлик табиий газ талон-торож қилингани аниқланган.
Бундан ташқари, вилоятнинг Пастдарғом туманида яшовчи фуқаро А.М. ҳам ўз хонадонида ноқонуний иссиқхона ташкил қилиб, табиий газ тармоғига яширинча улангани оқибатида давлат манфаатларига 462,7 миллион сўмлик зарар етказган.
Билдирилишича, ҳозирги вақтда мазкур ҳолатлар бўйича тегишли идоралар томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Украинанинг собиқ Президенти Зеленскийга мурожаат қилди
Наманган тумани ҳокими ўзгарди
Қозоғистондаги авиаҳалокат қурбонлари орасида ўзбекистонликлар борми?
ОАВни ҳақиқий “тўртинчи ҳокимият”га айлантиришнинг ортга қайтмас йўлини танлаганмиз – Саида Мирзиёева
Ўзбекистонликларнинг қанчаси 2 млндан кўп ва кам ойлик олади?