Тошкент вилояти ҳудудидаги 64 та мактаб тўлиқ ва 8 та таълим муассасасининг фақатгина 11 синф ўқувчилари онлайн таълимга ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Шунингдек, 9 та мактабгача таълим ташкилотида коронавирус инфекцияси аниқланган. 7 та МТТ тўлиқ ва 2 та гуруҳ онлайн режимга ўтқазилди.
Хабарга кўра, вилоятда жами 891 таълим муассасаси, 514 та мактабгача таълим ташкилоти мавжуд.
Шунингдек, Бўстонлиқ туманидаги 1, 2 сонли касб-ҳунар мактаблари, Чирчиқ шаҳридаги Чирчиқ тиббиёт техникуми,ЧДПИ академик лицейи ва Чирчиқ давлат педагогика институти ҳозирги иш фаолиятларини онлайн режимда олиб боришмокда.
Аввалроқ, Ўзбекистон бўйлаб карантинга олинган мактаблар сони 243 тага етгани хабар қилинганди.
Тасодифий хабарлар
Терма жамоа формаси дизайни учун танлов эълон қилинди
Наманганда ижтимоий тармоқ фаоллари боқувчисини йўқотган оилаларга 70 тонна кўмир тарқатди
6 ёшли ўгай ўғлини камар билан урган шахс руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилди
Ҳабиб – енгилмас жангчи! У америкалик рақибини нокаутга учратди (видео)
Коронавирусдан қутулиб бўлмайди. Унга ҳар биримиз чалинамиз — шифокор