Наманган вилоятида Халқ депутатлари Поп тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди ва унда Ғуломжон Собитхўжаевич Муродхўжаев туманнинг янги раҳбари этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Сессияда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов иштирок этиб, кейинги йилларда Поп туманида олиб борилган ишлар, эришилган ютуқлар ҳақида тўхталиб, ҳозирга қадар туман раҳбари вазифасида ишлаб келаётган Аъзамжон Султонов саломатлигига кўра вазифасидан озод этиш ҳақида ариза ёзганини маълум қилди.
Шу туфайли Ғуломжон Муродхўжаев янги ҳоким сифатида иш бошлайдиган бўлди. Депутатлар ҳам вилояти ҳокимининг бу борадаги қарорини бир овоздан тасдиқлаган.
Маълумот учун, Ғуломжон Муродхўжаев 1979 йил 14 ноябрь куни Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида туғилган. Маълумоти олий, 1999 йилда Наманган давлат университетини, 2010 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Мутахассислиги иқтисодчи.
Меҳнат фаолиятини 1999 йилда Наманган вилояти Иқтисодий ночор корхоналар ишлари бошқармаси етакчи мутахассиси сифатида бошлаган.
2000-2011 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Наманган вилояти монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳудудий бошқармасида турли масъул вазифаларда иш олиб борган.
2011-2013 йилларда Наманган шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, 2013-2016 йилларда Наманган вилояти меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи, 2016-2020 йилларда Тўрақўрғон тумани ҳокими лавозимларида фаолият юритган.
Тасодифий хабарлар
Марғилонда ЙПХ ходимини машина капотида судраб кетган Spark ҳайдовчиси қамалди
Россия Украинага бостириб кириши ортидан Тошкент Киевга барча парвозлар бекор қилди
Saida Mirziyoyeva Yevropa Ittifoqining Markaziy Osiyo bo‘yicha maxsus vakili bilan uchrashuv o‘tkazdi
Файзуллаев ёзда Италияга кетади – манба
Ўзбекистонда 15 октябрдан карантин чоралари яна кучайтирилиши мумкинми?