«Амалдор хизмат автомобилини тонировка қилган ҳолда юрган бўлса, халқнинг пулига хиёнат қилаётган бўлади»

«Амалдор хизмат автомобилини тонировка қилган ҳолда юрган бўлса, халқнинг пулига хиёнат қилаётган бўлади»

Тошкентда 23 май куни «Тошкент Беш ташаббус ҳаракати» ёшлар фестивалида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ёшлар билан мулоқот қилди. Мулоқот давомида ёшларнинг автомобиллар тонировка пули ва жарималарни Ички ишлар вазирлигига эмас, давлат бюджетига ўтказиш ҳақида сўров чиқариш бўйича таклифига Расул Кушербаев қуйидагича жавоб берди.

Бизда 3—4 депутатга битта машина берилади, тўғриси, агар раҳбар лавозимида бўлса, алоҳида бор. Бирортасининг тонировкаси йўқ, лекин ўзи машина бўлганига ҳам шукур. Иккинчиси, менинг ҳам жаҳлим чиқади, қўлим куяверади, мен ҳам ёзсанг ёзавер, деб қорайтириб олмоқчиман, қўлларим куйиб кетди, лекин Балидан эмас, қуёшдан қораяпти. Агар давлат идоралари: вазирликларми, прокуратурами, ички ишларми ва ҳоказо, тонировка қилиб хизмат автомобилидан фойдаланаётган бўлса, демак, халқнинг маблағига хиёнат қилаётган бўлади.

Икки миллион сўм пул тўлаб қилдиряпти, демак, у чўнтагидан эмас, давлат бюджетидан қиляпти. У нима, ором олиб ўтириш учун халқнинг пулидан тўлаши керакми? Шунинг учун буни назорат қилиш керак, менимча. Кимнинг машинасида шунақа бўладиган бўлса, зудлик билан бюджетдан олган пулингни қайтариб қўйиб қўй жойига, деб талаб қилишимиз керак экан. Унда сўров чиқарсак бўлар эди.Қайси амалдор хизмат автомобилини тонировка қилган ҳолда юрган бўлса, халқнинг пулига хиёнат қилаётган бўлади, яъни бемақсад ишлаётган одам, билиб олинглар, қайси амалдорлар тонировкасиз юрган бўлса, халқнинг пулига тегмаётган бўлади.

Халқ пулини тўламасдан минаётган бўлса, қонунни бузяпти. Майли, сўров чиқарамиз, керак бўлса. Қараб туринглар-да, сиз ҳам фаол бўлинглар, эртага яна битта ўзимиз қолиб кетсак…Расул Кушербаев, депутатМавзуга доир: «Бизнинг қонунларимиз жуда оғир, шунинг учун ҳам бажариш қийин». Депутатлар Ўзбекистонда талон-торожлик ҳолатлари қачон йўқ бўлиши ҳақидаги саволга жавоб бердиКушербаев жамоатчилик фаол бўлган тақдирдагина амалдорлар қилаётган ишлари олдидан ўйлаши, жамоатчилик олдида жавоб беришдан қўрқмайдиган одамлар эса хоҳлаган ишини қилишини таъкидлади.

«Фуқаролик позицияси бўлиши керак. Лекин бўлганда ҳам қонуний, асосли масалани қўйиш керак. Қўяётган масалангизнинг ечими битта сизнинг манфаатингиз билан боғлиқ бўлмасин, умумжамият, умумдавлат манфаати билан бўлса, натижаси билан бўлади», — дейди у.Эслатиб ўтамиз, ушбу мулоқотда, шунингдек, депутат Дониёр Ғаниев ҳам иштирок этган ҳамда «Депутатлар вазирликларга пулни тақсимлаб беради, лекин ўзимизда пул ҳам, ресурс ҳам йўқ.

Энг ачинарлиси, вазирларда бор битта ёрдамчимиз ҳам йўқ», — дея фикр билдирган эди.Мавзуга доир:Расул Кушербаев: Ўзимизга яхши баҳо берамиз, чунки «ерни чуқурроқ ҳайдаяпмиз» Ўзбекистонда 2021 йил 1 сентябрдан ҳайдовчилардан транспорт бошқариш учун ишончнома ва «тонировка» рухсатномасини талаб этиш тартиби бекор қилинади Ўзбекистонда қарийб 1,5 йилда «тонировка» учун 302 млрд сўмдан ортиқ маблағ ундирилган Депутатлар автомобиль ойналарини қорайтириш масаласини қандай ҳал қилмоқчи?

×