Ўзбекистонда БМТнинг Хотин-қизларга нисбатан камситишларга барҳам бериш қўмитасининг тавсиялари асосида оилавий (маиший) зўравонлик учун алоҳида маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланди.
Эндиликда эр ёки хотин турмуш ўртоғининг ўз ҳуқуқларини амалга оширишига тўсқинлик қиладиган бўлса ёки таҳқирласа, қўрқитса, яқин қариндошлардан ажратиб қўйса, қилмишнинг оғирлик даражасидан келиб чиқиб, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилади.
Масалан, шахс ўз турмуш ўртоғини ҳақоратлаб, қадр-қимматини таҳқирласа 6 млн сўм жаримага тортилиши, ғаразли ниятлар билан калтаклаб, баданига оғир тан жароҳати етказса 12 йилга озодликдан маҳрум қилиниши белгиланди.
Маълумот учун, Ўзбекистонда 2021-2022 йилларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга оиладаги камситишлар бўйича 72 мингта мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 61 мингдан (85 фоиз) ортиғи хотин-қизларнинг камситилишига тааллуқли бўлган.
Тасодифий хабарлар
Мессининг биринчи ўқитувчиси шогирдига хат ёзди
+452 Коронавирус бўйича антирекорд яна янгиланди
Интернетдаги фирибгарларнинг энг кўп ишлатадиган сўзлари
АҚШ ёки Хитой? Осиё давлатлари вакцинани кимдан олмоқчи
Саудияда сўнгги 30 йилдаги энг совуқ ҳаво кузатилмоқда