Ангрен кўмир конида ҳажми 25 миллион метр куб бўлган ер кўчкиси содир бўлди.
ТОШКЕНТ, 10 июл . Тошкент вилоятида жойлашган Ангрен кўмир конида ҳажми 25 миллион метр куб бўлган ер кўчкиси содир бўлди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Темир йўллари.
“8 июл куни соат 15:30 да Ангрен кўмир конининг шимолий томонида ҳажми 25 миллион метр куб бўлган ер кўчкиси содир бўлди”, - дейилган хабарда.
Кўчкиси содир бўлишининг асосий сабаби – апрел ойида ёғингарчилик миқдори бир неча йиллик нормадан ортиқ бўлиши туфайли, ер ости сувларининг даражаси кўтарилиб кетган. Натижада ер ости сув босими ортиб, қирғоқни ушлаб турган қум-тупроқ ерлар ювилиб кетган ва қирғоқ қулаб тушган – дейилган ЎТЙ хабарида.
Хабарда шунингдек, ушбу ер кўчкиси муҳандислик коммуникацияларига, автомобил йўллари, темирйўл ва Ангрен кўмир конига хавф туғдирмаётганини қайд этилган.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонлик 23 ёшли қиз туркиялик депутатнинг уйидан ўлик ҳолда топилди
Мирзиёев БААнинг янги Президентини табриклади
Украина НАТОга аъзо бўлишга ҳақли – Эрдўған
Афғонистондан Польша фуқароларини эвакуация қилаётган самолётлар Навоийга қўнмоқда
ҲАМАС етакчиси илк бор очиқ баёнот берди