Бугун, 5 май куни Юлдуз Усмонованинг хатти-ҳаракатлари ва Ички ишлар ходимларини ҳақоратлагани бўйича суд бўлиб ўтиши режалаштирилган. Ички ишлар вазирлиги берган маълумотга кўра, суд соат 14:00 да бошланиши керак эди.
Усмоновага нисбатан очилган маъмурий иш Маъмурий ишлар бўйича Мирзо Улуғбек туман судида кўриб чиқилиши белгиланган. Аммо Олий суднинг таҳририятимизга маълум қилишича, иш материаллари ҳали келиб тушмаган, ўз навбатида Юлдуз Усмонова ҳам судга етиб келганича йўқ, деб хабар бермоқда Феруза Нажмиддинова.
QALAMPIR.UZ`га етиб келган маълумотларга кўра, Юлдуз Усмоновага нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси (ҳақорат қилиш) ёки 183-модда (майда безорилик) билан иш очилган. Ушбу маълумотни тасдиқлаш учун ИИВ расмийси билан боғланганимизда, у аниқ маълумотга эга эмаслигини маълум қилди, деб ёзади манба.
Тасодифий хабарлар
Қурбон ҳайити қачон бўлади? – Саудия Олий суди баёнот берди
Ўзгидромет аҳолини 17 даражагача совуқ ҳаво бўлиши ҳақида огоҳлантирди
Дубайда Баҳриддин Чустийнинг бир тонна мега-палови (фото)
Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келмоқда – Ўзгидромет
Ўзбекистоннинг плей-оффга чиқиш эҳтимоли ўрганиб чиқилди