Кеча, 11 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Истанбул шаҳрига келгач, ўзига ажратилган қароргоҳда Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши бош котиби Бағдод Амриевни қабул қилди.
Ташкилот доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Кенгашга аъзо давлатлар ўртасидаги конструктив мулоқот жадал ривожланаётгани ва амалий ҳамкорлик кенгайиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.

Хусусан, кейинги йилларда Ўзбекистоннинг Туркий кенгаш мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми икки баробарга ортди, қўшма корхона ва лойиҳалар сони 4 мингтага яқинлашди.
Жорий йилда мамлакатимизда Ташкилотнинг қатор муҳим тадбирлари, жумладан, Хива шаҳрида маданият вазирлари, Қўқон шаҳрида туризм вазирларининг учрашувлари, Тошкент шаҳрида ёшлар форуми ўтказилди.
Ўзбекистон етакчиси бутун минтақа барқарорлиги ва равнақини таъминлашга қаратилган муҳим лойиҳа ва дастурларни илгари суришда Кенгаш имкониятларидан самарали фойдаланиш муҳим эканини алоҳида таъкидлади.
Учрашув давомида бош котиб Бағдод Амриев давлат раҳбарига бўлажак саммитга тайёргарликнинг бориши, тадбир дастури ва кун тартибидаги масалалар тўғрисида маълумот берди.
Тасодифий хабарлар
Имконияти чекланган Робия имтиёзли грант асосида НамДУ талабаси бўлди
Ўзбекистоннинг ташқи қарзи қанчага етгани маълум бўлди
“Узр, ўғлингизни кислотада эритиб юбордик”. Мафия адашиб ўлдирган қурбонининг ота-онасига товон пули таклиф қилди
Бир кун аввал Россияда ўз дўконларини ёпган Apple бугун яна қайта очди
АҚШда ракета учирилганидан 2,5 дақиқа ўтиб, портлаб кетди