Расмий баёнот:
2021 йил 23 март куни соат 12⁰⁰да Давлатобод тумани 5а-кичик ноҳия, 13-уй, 45-хонадонда яшаган 26.12.1983 йилда туғилган Мамадалиева Азизахон Маматрахимовна ушбу куни оғир аҳволда Наманган вилоят перинатал марказига олиб келиниб, кесерча кесиш жарроҳлик амалиёти билан ўғил фарзанди туғиб, соғлиғи ёмонлашиб, вилоят перенатал марказида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси терговчиси А.А.Адхамов томонидан 23.03.2021 йилдан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилган.
Терговга қадар текшириш давомида, 2021 йил 23 март куни ҳолат бўйича Республика суд-тиббий экспертизаси илмий-амалий маркази вилоят филиалига суд-тиббий ва суд-комиссион экспертизаси тайинланган.
Республика суд-тиббий экспертизаси ва илмий-амалий маркази Наманган вилоят филиалининг 09.04.2021 йилдаги 103-сонли суд-тиббий ва 23.04.2021 йилдаги 50/53-сонли комиссион экспертиза хулосаларида, А.Мамадалиеванинг ўлими - 5-хомиладорлик 39-40 хафтаси, кесерча кесиш амалиёти орқали туғруқ, йўлдошни барвақт нотўлиқ кўчиши оғир даражали эклампсия, гломерулонефрит, меометрия ва болдир вена қон томирлари варикоз кенгайиши, ички аъзолар полисерозити ва буларнинг асорати: ўпка артериялари тромбози, ўткир карахтлик, нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан юз бергани, текширув жараёнида унинг баданида ўлимига сабаб бўлиши мумкин бўлган тан жароҳатлари топилмагани, бундан ташқари, шифокорлар томонидан унга ўз вақтида малакали ва оператив тиббий ёрдам ҳамда тўлақонли реанимацион муолажалар кўрсатилиб, уларнинг ҳаракатларида А.Мамадалиеванинг ўлимига сабаб бўлиши мумкин бўлган қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилмаганлиги кўрсатилган.
Шунингдек, 2021 йил 25 март куни эса А.Мамадалиеванинг ўғил жинсли чақалоғи ҳам Наманган вилоят перинатал марказида вафот этган.
2021 йил 25 март куни эса А.Мамадалиеванинг ўғил жинсли чақалоғи ҳам вилоят перинатал марказида вафот этганлиги ҳолати 2021 йил 2-апрель куни ҳолат бўйича Республика суд-тиббий экспертизаси илмий-амалий маркази Наманган вилоят филиалига суд-комиссион экспертизаси тайинланган.
РШТЁИМНФнинг 25.03.2021 йилдаги 118/П-сонли паталого-анатомик ҳамда Республика суд-тиббий экспертизаси ва илмий-амалий маркази вилоят филиалининг 23.04.2021 йилдаги 51/54-сонли комиссион экспертиза хулосаларида, А.Мамадалиева чақалоғининг ўлими – чақалоқлар асфиксияси, ички органлар сероз ва шиллиқ қаватларида нуқтасимон қон қуйилишлар, полиорган ва ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан юз бергани, ўлим вақти қарор тафсилотидаги вақтга тўғри келиши, шунингдек, текширув жараёнида унинг баданида тан жароҳатлари топилмагани ва шифокорлар томонидан унга ўз вақтида малакали ва оператив тиббий ёрдам ҳамда тўлақонли реанимацион муолажалар кўрсатилиб, уларнинг ҳаракатларида А.Мамадалиева ўғил жинсли фарзандининг ўлимига сабаб бўлиши мумкин бўлган қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилмаганлиги кўрсатилган.
Бундан ташқари, Наманган вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасига А.Мамадалиева ва унинг ўғил жинсли фарзандини вафот этганлиги ҳолати юзасидан шифокор ва патронаж-хамшираларнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланган.
Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасининг 01.04.2021 йилдаги хизмат текшируви хулосаларида, вилоят перинатал маркази ва Давлатобод ТТБга қарашли 9-сон оилавий поликлиника шифокорлари ва патронаж-хамширалари томонидан А.Мамадалиева ва унинг ўғил жинсли фарзандига ўз вақтида малакали тиббий ёрдам кўрсатиб келиниб, нотўғри ташҳис қўйиш, дори-дармон бериш ва даволаш ҳолатларига йўл қўйилмаганлиги кўрсатилган.
29.03.2021 йилда фуқаро З.А.Исомиддинов ўзининг аризасига илова қилиб тақдим қилган дискдаги видео ёзувлар орқали шифокорларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига баҳо беришни сўраб, мурожаат қилган.
Фуқаро З.А.Исомиддиновнинг аризасида келтирган ҳолатлар юзасидан текширув олиб борилиб, ишда тўпланган объектив далилларга асосан унинг важлари ўз тасдиғини топмаганлиги, марҳума А.Мамадалиева ва унинг ўғил жинсли фарзандининг вафот этганлиги ҳолатларида вилоят перинатал маркази ва Давлатобод ТТБга қарашли 9-сон оилавий поликлиника шифокорлари, патронаж-хамширалари ва бошқа бирор-бир шахснинг ҳаракати ёки ҳаракатсизлигида жиноят таркиби аниқланмаганлиги сабабли 23.04.2021 йилда шаҳар прокуратураси терговчиси А.А.Адхамов томонидан жиноят иши қўзғатишни рад этилган.
Мазкур қарор ва тўпланган ҳужжатлар вилоят прокуратураси томонидан назорат тартибида ўрганиб чиқилганида, бир қатор қўшимча текширув ҳаракатлари олиб борилиши лозимлиги сабабли, 30.10.2021 йилда вилоят прокуратураси томонидан бекор қилиниб, қўшимча текширув ҳаракатлари ўтказишлик учун шаҳар прокуратурасига юборилиб, тергов қадар текшириш ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Тасодифий хабарлар
Россия ҳарбийлари Лиманда қамал қилингани ва ҳудудни ташлаб қочганини тан олди
Rossiya robot doktori odamlarga qaraganda yaxshiroq maslahat beradi
Saudiya Arabistonida avtobus yonishi oqibatida 36 nafar ziyoratchi halok bo‘ldi
Тошкент вилояти ҳокимлиги биноси панжаралари олиб ташланди. Ўрнига дарахтлар экилади
Андижон вилояти прокурори “учди”