У 11 кишининг пластик картасидан пул ечиб олгани аниқланди.
Жиззах шаҳрининг "Дўстлик" маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи шахс Ички ишлар органларига мурожаат қилиб, унга тегишли банк пластик картасидан номаълум шахс 8 миллион сўм пулларини ечиб олганини билдирган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноят жабрланувчи мижоз бўлган банкнинг чакана хизматлар бўлими бошлиғи, Жиззах шаҳрининг "Учариқ" маҳалласида истиқомат қилувчи шахс томонидан содир этилгани аниқланди.
Шунингдек, айбланувчи яна 10 нафар фуқаронинг пулини ўмарган. Жабрланувчиларга жами 133 миллион 629 минг сўм зарар етказилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда сўнги 11 ойда қайси ҳудудда энг кўп туғилиш қайд этилди?
Тошкентда 21 ёшли ёлланма ишчи пичоқлаб ўлдирилди
Биткоин қиймати 89 минг доллардан ошди
Ўзбекистондаги «Ақлвой» болалар телеканалида беҳаё кадрлар эфирга узатилгани сабаб бутун телеканал ижодкорлари танбеҳ олди
Ўзбекистонлик боксчи қиз ЖЧда совриндор бўлди. Унинг рақиби эркак бўлиши мумкин