Миср вазирлар маҳкамаси мамлакатдаги эпидемиологик вазият яхшилангани ва вакцинация жадал суръатларда амалга ошаётгани муносабати билан хорижлик сайёҳлар ва ўз фуқаролари учун барча коронавирус чекловларини бекор қилди.
Амалдаги чекловлар бекор қилинадиган аниқ сана келтирилмаган. Катта эҳтимол билан, қарор қабул қилинган кун (16 июн)дан кучга кириши мумкин.
Шу пайтгача Мисрга кириш учун ЖССТ тасдиқлаган вакциналардан бири билан эмланганлик бўйича сертификат, аввал коронавирусга чалинганлик ҳақидаги маълумот ёки ПЗР-тест натижаси талаб қилинаётганди.
Маълумотларга кўра, Мисрда эпидемиологик вазият барқарор: фуқаролар учун турли компанияларнинг 86,6 млн доза вакцинаси, қолаверса, ревакцинация учун 4,5 млн доза вакцина ғамлаб қўйилган. Ҳукумат ушбу захира аҳолини эмлаш юқори суръатда ўтиши учун етарли деб ҳисоблайди.
Тасодифий хабарлар
Наманганлик дорифуруш Тошкентда қўлга тушди
Маккада ўғрилик қилгани айтилаётган ўзбекистонлик аёлларнинг боши олиниши ҳақида овозли хабар тарқалди
Сув сепилган тупроғининг ҳидини соғинган Абдусамат ота ҳақида
Namanganliklar.uz га расмий тасдиқлаш тугмаси берилди
“Kelajakka maktub”: Islandiyada ilk bor muzlik erib ketdi