Украина шарқидаги, россияпараст сепаратистлар тузган, тан олинмаган Донецк халқ республикаси (ДХР) Халқ милицияси бўлинмалари Донбассдаги Павловск ва Пишевик аҳоли пунктларини назорат остига олган. Бу ҳақда республика Халқ милицияси раҳбари ўринбосари Эдуард Басурин маълум қилди.
“Мариупол йўналиши бўйича Халқ милицияси бўлинмалари Павловск ва Пишевик аҳоли пунктлари ҳамда уларга туташ ҳудудлар ва йўлларни назорат остига олди”, деган у.
Бундан ташқари, Басуриннинг сўзларига кўра, Украина Қуролли Кучлари денгиз батальони ҳарбий хизматчилари Гнутово ва Талаковка аҳоли пунктлари ҳудудларида ўз позицияларини тарк этган.
“ДХР Халқ милицияси бўлинмалари Украина Қуролли Кучлари томонидан йўлда фаол қаршиликка дуч келмасдан, душман мудофаасига чуқур кириб боришда давом этмоқда. Волноваха яқинидаги Трудовское қишлоғи ҳозиргина ДХР назоратига ўтди”, деган Басурин.
Шу ўринда қайд этиш керакки, Киевда Россия кучларига қарши жанглар давом этмоқда. Украин ҳарбийлари рус разведкачи-десантчиларини шаҳардан сиқиб чиқармоқда.
Тасодифий хабарлар
Ҳусанов энг кўп пул топувчи футболчилар рейтингига кирди
Трампнинг касали авж олгани айтилди
Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси кимларга, неча пулдан берилади?
Роналду “Аль-Наср”ни тарк этишга яқин
Банкларда доллар курси яна янги рекорд ўрнатди