Наманганда ижтимоий тармоқ фаоллари боқувчисини йўқотган оилаларга 70 тонна кўмир тарқатди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.
Ижтимоий тармоқ фаоллари саҳоватли инсонлар кўмагида 50 тонна кўмир учун маблағ тўплади. Ташаббусдан хабар топган «Кўмир таъминот» жамияти вилоят филиали мутасаддилари ўз ҳисобларидан яна 20 тонна кўмир қўшиб берди.
— Нафақат қўшиб беришди, балки қопларга жойлаб, биз тарқатишни кўзлаган манзилга автотранспортда элтиб ҳам беришди. Бунинг учун уларга миннатдорлик билдирамиз. Қишнинг совуқ кунларида уйларига ҳарорат кирган оилаларнинг дуоларидан умидвормиз, — дейди фаоллардан бири Муҳаммад Икром.
Муҳаммад Икромга кўра, 70 тонна кўмир Наманган шаҳри ва шаҳарга яқин ҳудудлардаги 140 та боқувчини йўқотган оилага 500 килограммдан тақсимланди.
Тасодифий хабарлар
Эртага ҳаво ҳарорати бироз ўзгаради
Макка ва Мадинага олиб борадиган вокзалда кучли ёнғин содир бўлди
Жиззахда йўл бўйидаги 75 туп дарахтнинг атрофи бетонлаб ташланди
Олимлар: “ Тез орада Америка бутунлай йўқ бўлиб кетади”
«Uzbekistan Airways» Буюк Британияга бораётган йўловчи ва саёҳатчиларга эслатма берди.