Ижтимоий тармоқда "Пахтачида ЙПХ ходимлари фуқарони уриб олиб кетишмоқда" сарлавҳаси остидаги видео юзасидан маълумот

Ижтимоий тармоқда "Пахтачида ЙПХ ходимлари фуқарони уриб олиб кетишмоқда" сарлавҳаси остидаги видео юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 27 апрель куни ижтимоий тармоқда "Пахтачида ЙПХ ходимлари фуқарони уриб олиб кетишмоқда" сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди. Ҳолат 26 апрель куни Самарқанд вилояти, Пахтачи туманида содир бўлган.

Жорий йилнинг 26 апрель куни соат 18:30ларда, Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходимлари И.Исломов, Ф.Давронов ва Ф.Хайитовлар Пахтачи тумани, "Миркан" МФЙ ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлида хизмат олиб бораётган вақтларида "Дамас" русумли автомобиль ҳайдовчиси транспорт воситасини шубхали бошқариши билан эътиборни ўзига тортган. ЙПХ ходимларига яқинлашган вақтда тўсатдан ортга қайтиб олиб ҳаракатланган.

ЙПХ ходимлари хизматда фойдаланиш учун бириктирилган "Ласетти" русумли автомобилда ҳайдовчининг ортидан кузатиб боришган.

Ҳайдовчини тўхтатиш чоралари кўрилиб, ЙПХ ходимлари ҳайдовчи билан ўзаро мулоқот қилган вақтда ҳайдовчининг оғзидан спиртли ичимлик ҳиди келган ва текшириш мақсадида тиббий кўрикка таклиф этилган.

Тиббий кўрикда агар мастлик ҳолати тасдиқланадиган бўлса чора кўрилиши мумкинлигини билган ҳайдовчи ходимларга фаол қаршилик кўрсатган.

Тиббий кўрик хулосасига кўра, ҳайдовчининг мастлик ҳолати тасдиқланиб, унга нисбатан белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилган ва "Дамас" русумли автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.

Мастлик ҳолатида автомобиль бошқариш оқибатида ўтган давр мобайнида бир қанча ЙТҲлар содир бўлиб, ҳайдовчи ва йўловчиларнинг вафот этганликлари ёки тан жароҳати олиб бир умрга ногирон бўлиб қолганликлари ҳақида кўплаб эшитамиз. Лекин, айрим масъулиятсиз ҳайдовчилар спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда транспорт бошқариб ўзи ва атрофдагилар саломатлигини хавф остига қўйишда давом этмоқдалар.

Барча ҳайдовчилардан мастлик ҳолатида транспорт воситасини бошқармасликларини сўраб қоламиз!

×