Россия санкциялар оқибатида «Шимолий оқим» орқали Европага сотолмаган газини ёқиб юборяпти. Бу ҳақда Rystad Energy компанияси таҳлилчиларига асосланиб BBC хабар берди.
Бир кунда тахминан 4,34 млн кубометр газ ёқиб юбориляпти — ҳозирги нархларда бу $10 млн атрофида, дейилади Rystad Energy таҳлилида.
BBC ёзишича, газ очиқ усулда Ленинград вилоятидаги Портовая компрессор станциясида ёқилмоқда. Улкан газ гулхани қўшни Финляндиянинг чегара ҳудудларида яшовчилар ҳамда Ернинг сунъий йўлдошида ҳам кўринмоқда.

Кўп миқдорда иссиқ ва ёнишдан қолган чиқиндиларнинг ҳавога ажралиши минтақа экологиясига салбий таъсир қилиши, ҳатто Арктика музликлари эришига таъсир қилиши мумкин, хавотирланишмоқда олимлар.
Тасодифий хабарлар
UzAutoMotors депутат Кушербоев устидан шикоят қилди
Ўзбекистонда террорчи ташкилот сафига қўшилмоқчи бўлган 17 ёшли йигит ушланди
Ўзбекистонда аёллар сони қанча?
Она сутида коронавирусга қарши курашувчи антитаначалар мавжудлиги аниқланди
Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 25 млрд доллардан ошди