Мамлакатимизда судьяларнинг мустақил ва фақат қонунга бўйсунган ҳолда иш юритишларининг конституция даражасида кафолатланиб, суд ҳокимиятига бошқа ҳеч қайси орган ваколатига тааллуқли бўлмаган ҳуқуқ - одил судловни амалга ошириш ҳуқуқи берилган.
Фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликларини тўлиқ таъминланишига эришишда одил судловнинг аҳамияти беқиёс бўлиб, одил судлов жамият ҳаётида, жамият аъзоларини ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий онгини юксалтиришда, инсонларни қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялашда янада муҳим аҳамият касб этмоқда..
Ўтган вақт мобайнида судьяларнинг мустақиллиги ва фақат қонунга бўйсуниши тамойилини амалга оширишга қаратилган қатор қонун ва фармонлар қабул қилинди.
Президентимизнинг 2020 йил 7 декабрдаги «Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳам судьяларни одил судловни таъминлашдаги фаолиятини янада мустаҳкамлашга яна бир муҳим қадам бўлди.
Фармонга кўра, 2021 йил 1 февралдан суд тизимида коррупция ҳолатларининг олдини олиш, Судьялар олий кенгаши ва суд тизими фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш борасида, илк бор судьялик лавозимларига номзодларни танлаш бўйича имтиҳон жараёнлари онлайн тарзда ёритиб бориш, судьялик лавозимига номзодлар ва судьяларнинг психологик портрети бўйича касбга муносиблигини баҳолашга кўмаклашувчи электрон дастур ишлаб чиқилди, судья фаолиятининг самарадорлигини электрон рейтинг орқали очиқ ва шаффоф баҳолашни таъминлайдиган аниқ мезонлар амалиётга татбиқ этилди.
Шунингдек, судьялар дахлсизлигини таъминлаш бўйича суд инспекцияси негизида Судьялар дахлсизлигини таъминлаш ва коррупциянинг олдини олиш бўйича суд инспекцияси тузилди, судьяларнинг одил судловни амалга оширишдаги фаолиятини рағбатлантириш мақсадида “Ибратли судья” мукофоти, одил судловни амалга оширишда узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб пенсияга чиққан судьялар учун “Суд фахрийси” кўкрак нишони жорий этилди.
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг тегишли Қарори билан фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро суди судьяси Санобар Тўрабоева “Ибратли судья” мукофоти билан тақдирланди.
Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши томонидан видеоконференцалоқа тизими орқали ўтказилган тадбирда суд тизимида фаолият олиб бораётган судьялар орасидан ибратлигини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Ушбу тадбир судья Санобар Тўрабоевага ҳам “Ибратли судья” мукофоти топширилди. Мукофотни вилоят суди раиси Абдурасул Эранов тантанали равишда топширди.
Наманган вилоят суди жамоаси мукофот эгаси Санобар Тўрабоевани кейинги иш фаолиятига улкан муваффақиятлар тилаб қолади.
Бумайрам Бобамирзаева,
Наманган вилоят судининг судьяси
Тасодифий хабарлар
Viloyat hokimi tomonidan Uchqo‘rg‘onda sayyor qabul o‘tkazildi
Ўзбекистонда бу йилги тест синовлари ҳам стадион ва хиёбонларда ўтказилиши мумкин
Chustdagi maktabda o‘qituvchilarning majburiy mehnatga jalb qilgani o‘rganib chiqiladi
Ўзбекистон 84 нафар фуқаросини Ухандан олиб келди
Тошкент яқинида улкан ер кўчкиси содир бўлди