Одилхон қори Исмоилов суд ҳукми билан 8 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди.
Қайд этилишича, Жиноят ишлари бўйича Поп туман судида “Rayxon oilaviy milliy taomlari” таъсисчиси, муқаддам судланмаган Одилхон қори Исмоилов ва бошқаларга оид жиноят иши кўриб чиқилган.
Суд ҳукмига кўра 7 нафар судланувчи Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а” банди, 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми “а” банди, 227-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш) 2-қисми “а” банди ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 2-қисми “а”, “б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган.
Одилхон қори Исмоиловга 8 йил (Жиноят кодексининг 62-моддасига (ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки уй қамоғи вақтини ҳисобга олиш қоидалари) асосан 7 йил 11 ой 28 кун) муддатга, қолган 6 нафар судланувчига жиноий хатти-ҳаракатларидан келиб чиқиб турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланган.
Жиноят иши доирасида етказилган моддий зарар судланувчилардан солидар тартибда ундирилиши белгиланган.
Тасодифий хабарлар
Наманганга Панжоб вилояти губернатори бошчилигидаги Покистон делегацияси келмоқда
Исроил яна юқори мартабали икки эронлик ҳарбийни йўқ қилди
16 яшар қизни ўлдирган ўсмир руҳий носоғлом деб топилиб, оқланди
Фарғонада она ва унинг икки қизи каналда чўкиб кетди
Энг камида миллиард: Ўзбекистон терма жамоасининг янги бош мураббийи тахминан қанча маош олади?