Кўплаб мухокамаларга сабаб бўлаётган кўчалардаги камералар юзасидан транспорт бошқармаси маълумот берди

Кўплаб мухокамаларга сабаб бўлаётган кўчалардаги камералар юзасидан транспорт бошқармаси маълумот берди

Namanganliklar.uz телеграм каналининг @NamGroupBot манзилига "Наманган шаҳрининг кўплаб чорраҳаларига тадбиркорлар радар ўрнатиб иш бошлашди" деган хабарлар келиб кўплаб мухокамаларга сабаб бўлмоқда.

Ушбу ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Наманган вилояти транспорт бошқармаси ахборот хизмати билан боғландик, бизга хабар беришларича:

Ўзбекитон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 ноябрдаги 96-сонли Баёнида Тошкент шахри ва худудларда Жамоат транспортларини янада ривожлантириш чора-тадбирларидаги топшириқларидан келиб чиқган холда 2021 йил 2 апрель кунидан бошлаб Наманган вилояти транспорт бошқармаси хамда Тошкент Давлат Транспорт Унверститети билан хамкорликда Унверститетидан бир гурух ташриф буюрган мутахассилар билан Наманган вилоятида мавжуд транспорт оқими, Наманган жамоат транспортида йўловчи оқими интенсивлигини ўрганиш жараёни, хамда уларнинг оқимини хамда транспортлар тирбандликларни ўрганиб, жамоат транспортини янгича моделаштириш бўйича Наманган модулини яратиш учун ташриф буюриб, ўрганиш ишлари бошланди.

×