Пентагон Варшава таклифига кўра, “Patriot” зенит-ракета комплексларини Польшага ўтказиш ниятида. Бу ҳақда ТАСС сўровига жавобан АҚШ Қуролли кучлари Европа қўмондонлиги вакили Адам Миллер маълум қилди.
Унинг аниқлик киритишича, “Польшага иккита “Patriot” комплексини ўтказиш” режалаштирилган. АҚШ ҳарбий департаментининг фикрича, бу қадам “АҚШ, иттифоқчи кучлар ва НАТО ҳудудига ҳар қандай эҳтимолий таҳдидларга қарши туриш” имконини беради.
“Бу кучларни ҳимоя қилишга қаратилган оқилона чора бўлиб, бизнинг 5-моддага содиқлигимизни тасдиқлайди ва ҳеч қандай ҳужумкор операцияларни қўллаб-қувватламайди”, дейди Миллер.
Маълумот учун, 1949 йилда Вашингтонда имзоланган Шимолий Атлантика шартномасининг 5-моддасига кўра, НАТОга аъзо давлатларга “бир ёки бир нечта”га қуролли ҳужум қилинган тақдирда жамоавий жавоб чоралари кўрилади.
Тасодифий хабарлар
Миллиардер: «Трампдан қутулиш учун ҳамма пулимни сарфлайман!»
Разведка: “Шимолий Корея раҳбари ҳеч қандай жарроҳлик амалиётини ўтказмаган”
Спиртли ичимликлар коронавирусга чалиниш хавфини оширади – мутахассис
Хайрулло Бозоров чин етим боланинг 58 млнлик ипотека кредитини тўлаб берди
Наманганда 84 ёшли бемор коронавирусдан соғайди