Namanganliklar.uz суриштирувидан сўнг вилоят прокуратураси томонидан боғчадаги мудхиш ходисага жиноий иши қўзғатилди

Namanganliklar.uz суриштирувидан сўнг вилоят прокуратураси томонидан боғчадаги мудхиш ходисага жиноий иши қўзғатилди

Расмий баёнот:
Namanganliklar.uz ва Youtube ижтимоий тармоқларида вояга етмаган У.У.Хошимовнинг эхтиётсизлиги оқибатида куйиб вафот этганлиги ҳолати юзасидан эълон қилинган видео материал юзасидан бунга жавобан қўйидагиларни маълум қилинади.

Давлатобод тумани мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 31-сонли кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотида тарбияланаётган, 2015 йилда туғилган Хошимов Улуғбек Умархон ўғли 05.02.2021 йил куни ўзини эхтиётсизлиги натижасида муассаса иссиқ сув тизимидаги иссиқ сув жумрагини очиб юбориши натижасида 2-даражали 65% куйиш тан жарохатини олиб вилоят кўп тармоқли болалар шифохонасига ётқизилган.

Вояга етмаган У.У.Хошимов 27-февраль 2019 йилдан буён ушбу муассасада ақлий ривожланиши орқада қолиш ташхиси билан тарбияланаётганлиги маълум бўлган.

Олиб борилган тиббий муолажаларга қарамасдан вояга етмаган фуқаро У.Хошимов куйиш натижасида олган тан жарохатлари оқибатида 24.02.2021 йил куни вафот этган.

Наманган вилоят СТЭБнинг 24.02.2021 йилги 70-сонли хулосасида, марҳум У.Хошимовнинг ўлими - қайноқ сувдан бош, юз ва тананинг бошқа қисмларининг 2,3-даражали 70% куйиши асорати натижасида полиорган юрак қон-томир етишмовчилиги натижасида ўлимга олиб келганлиги ва мурда танасида куйишдан бошқа тан жароҳатлари аниқланмаганлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолатга тергов йўли билан бахо бериш зарурияти туғилганлиги сабабли, Ўзб. Рес. ЖКнинг 116-моддаси 3-қисми, 207-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, вилоят прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Натижалари ҳақида маълум қилинади.

Наманган вилоят прокуратураси

NAMANGANLIKLAR.UZ

×