«2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги президент фармони лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Унда 2022 йил 3 январ — душанба, 4 январ — сешанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланиши кутилмоқда.
Бу ҳақда «Меҳнат ҳуқуқи канали ёзган.
Фармон қабул қилинса, ўзбекистонликлар Янги йил байрами муносабати билан кетма-кет 5 кун (31 декабрдан 4 январгача) дам олади.
Хусусан:
2021 йил 31 декабр (жума) – 2021-йил 10 майдаги ПФ-6222-сонли президент фармонига асосан қўшимча дам олиш куни;
2022 йил 1 январ (шанба) – Меҳнат кодекси 131-моддасига кўра, ишланмайдиган кун (Янги йил байрами);
2022 йил 2 январ — якшанба дам олиш куни;
2022 йил 3 январ (душанба) ва 4 январ (сешанба) кунлари – қабул қилиниши кутилаётган фармонга асосан қўшимча дам олиш куни.
Тасодифий хабарлар
Туркиядаги зилзила Сурияда ҳам сезилган. Сурияда 100 киши ҳалок бўлди
«Навбаҳор»нинг 5 ойлик мағлубиятсиз серияси якунланди
Солиқ қарзларини қарздорнинг яқинларидан ундириш йўлга қўйилиши мумкин
Яқин қариндошларнинг ишончномасиз автомашина бошқаришига қачондан рухсат берилади?
Чодакда 12,2 км узунликдаги магистрал сув тармоғи тортилмоқда