Унга кўра, март ойида «Амирсой» тоғ-чанғи курорти ҳудудида кўп миқдорда қор ва ёғингарчилик кузатилиб, намгарчилик меъёридан ортиши сабабли ҳудуддаги грунт ва тоғ жинсларида геологик силжиш содир бўлган.
Ҳудудда хавфли геологик жараёнлар фаоллашишининг реал хавфи туғилиб, кўчки ёриқларида 6 март кунидан суткасига 10−20 смгача сурилиш, 1,0 метргача чўкишлар давом этмоқда.
«Мазкур ҳолат ҳозирда турли интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда нотўғри талқин этилаётганлиги кузатилмоқда. Тоғ ва тоғ олди ҳудудларида бу каби жараёнлар мунтазам равишда содир бўлиб туради. Тоғ жинсларининг силжиши, кучли сел келиши натижасида йўлларнинг вақтинча бир неча кунлаб ёпилиб қолиш ҳолатлари кузатилади», — дейилади хабарда.
Тасодифий хабарлар
Тошкентда ўқитувчи аёлни ҳақорат қилиб, тазйиқ ўтказиб, ишдан бўшатган раҳбар жазоланди
Жисмоний шахснинг мурожаатига қандай талаблар қўйилади?
Қашқадарёда 2,5 яшар қизалоқ хусусий боғчада вафот этди
Ижтимоий тармоқда "Пахтачида ЙПХ ходимлари фуқарони уриб олиб кетишмоқда" сарлавҳаси остидаги видео юзасидан маълумот
Тошкентдан Навоийга учган самолёт ортга қайтишга мажбур бўлди