Маълумотлар узатишнинг замонавий технологияларини фаол жорий этиш, кенг полосали уланишнинг оптик тармоқларини ривожлантириш ва мобил алоқа тармоғини модернизация қилиш учун қулай шарт-шароитларни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Хитой давлат тараққиёт банкидан 5 йил муддатга 40 миллион доллар миқдорида қарз олади.
Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасига кўра, ушбу маблағлар инвестиция лойиҳалари доирасида «Ўзбектелеком» АК томонидан тузиладиган, технологик ускуналар, дастурий таъминот ҳамда хизматлар кўрсатишни етказиб бериш учун импорт шартномалари қийматининг 100 фоизини тўлашга сарфланади.
Хитой давлат тараққиёт банки кредитини тўлаш билан боғлиқ харажатлар, шунингдек, фоизлар, комиссиялар ва улар бўйича бошқа харажатлар «Ўзбектелеком» АКнинг шахсий маблағлари ҳисобидан қопланади.
Ҳужжатда «5G технологиясини жорий этиш истиқболи билан телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш», «Маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш марказини кенгайтириш» ҳамда «Интернетга кенг полосали уланиш бўйича симсиз технологияларни жорий этиш» каби лойиҳалар ҳам назарда тутилган.
Тасодифий хабарлар
Телеминоранинг байроғи ёнган видео бўйича расмий маълумот берилди
SSV mirishkorlik 3 nafar ayol tug‘ruq vaqtida shifokorlar aybi bilan vafot etgani yuzasidan xizmat tekshiruvi o‘tkazdi
Ортиқхўжаев бир қатор раҳбарларни ишдан олди
Инсоният келажаги учун ҳалокатли таҳдид номи маълум бўлди
Қашқадарёда уйланиб, турмуш ўртоғи билан Сурияга кетмоқчи бўлган фуқаро ушланди