Кеча, 21 июль куни Наманган шаҳрида бирданига учта уйда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати Матбуот хизмати хабар берди.
Ёнғин Наманган шаҳрининг “Ўрта Ровустон” МФЙдаги 22,27 ва 28-уйларда юз берган. Ёнғинни бартараф этишга 6 та ёнғин ўчириш автоэкипажлари жалб этилган.
Ёнғинда инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмаган. Ёнғин оқибатида 27-уйнинг 100 кв м майдонда томи, шифти ва уй-жиҳозлари, 28-уйнинг 40 кв м майдонда томи ва шифти ҳамда 22-уйнинг 6 кв м майдонда томи ёниб зарарланган.
Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғиндан уйларнинг 300 кв м майдони сақлаб қолинган. Ёнғинни қисқа вақтда тарқалишига уйларни қуришда ёнғинга қарши оралиқ масофалар инобатга олинмаган ёки ёнғинга қарши деворлар қурилмаганлиги сабаб бўлган.
Ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Суннатилла Абдуллаев
Тасодифий хабарлар
Сартарошхонада ниқоҳ ўқиган сохта мулла қамалди
"Тинчлик булоғи" операцияси: Снайпер жонли эфирдаги журналистларга ўқ узди
Президент: "Нархоз" деган университетни эсласам, кайфиятим бузилади"
Фарғоналик журналист ва блогер 21 млн сўм жаримага тортилди. Кушербоев Олий судга талаб билан чиқди
Наманганда ҳам тозалаш тадбири бошланди