Ижтимоий тармоқларда “Қашқадарёда ота фарзандларини ўлдириш билан таҳдид қилди. Вазият шошилинч чора кўришни тақозо қилмоқда” ҳақида хабар тарқатилган.
Аниқланишича, фуқаро А.Р томонидан вояга етмаган фарзандлари Ах.Ж ва Ад.Жларни ўлдириш билан қўрқитиб, ҳақоратлаб, тазйиқ ўтказиб келаётганлиги тасвирга олинган.
Бугун, 21 январь куни вилоят прокурори Э.Таджиев томонидан мутасадди ташкилот вакиллари иштирокида вояга етмаган Ах.Ж ва Ад.Жни бувиси М.Х билан бирга вилоят прокуратурасига таклиф қилиниб, ўтказилган суҳбат жараёнида вояга етмаган шахслар отаси томонидан муттасил қийнаб, уриб, ҳақоратлаб келинганлиги аниқланди.Мазкур ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида ЖКнинг 110-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, А.Р. қамоққа олинди.

Шунингдек, вояга етмаган шахслар ижтимоий ҳимояга олиниб, тергов ҳаракатлари юзасидан назорат ўрнатилди.
Тасодифий хабарлар
Ижтимоий тармоқларда ўқитувчи ўқувчини дўппослаганлиги тўғрисидаги тарқалган видеолавҳа юзасидан расмий муносабат берилди
Хитой Instagram ва Twitter’дан фойдаланишга рухсат беради
Элбек Раҳимов қотилларининг иши очиқ судда кўрилади
Қодиров ва Делимхонов тирик (видео)
Toshkentda savdo majmuasi qulashi oqibatida 4 kishi vafot etdi