Москва вилоятининг Солнечногорск районидаги қурилиш кабиналари шаҳарчасида содир бўлган ёнғин оқибатида тўрт нафар мигрант ҳалок бўлди, икки нафари жароҳат олди. Улар Ўзбекистон фуқароси бўлиши мумкин. Бу ҳақда ТАСС фавқулодда хизматлардаги манбасига таяниб, хабар берди.
“Солнечногорск районида объект қурилиши чоғида ёнғин содир бўлди. Тўрт нафар хорижлик ишчи ҳалок бўлди, икки нафари жароҳат олди”, дейилади хабарда.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганларнинг барчаси Ўзбекистон фуқароларидир. Уларнинг шаҳри “Сенеж” санаторийси ҳудудида жойлашган эди.
Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Москва яқинидаги бош бошқармаси матбуот хизмати аниқлик киритишича, ёнғин Москва вақти билан тахминан 10:27 да бошланган. Ёниш майдони 200 квадрат метрни ташкил этган. Соат 15:40да ёнғин тўлиқ ўчирилган.
Тасодифий хабарлар
Намангандаги боғчада 5 яшар бола вафот этди
Банкирлар мижознинг 300 минг долларини чўнтагига урди
“Нархоз”нинг проректори қидирувга берилди. Унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган
Ўзбекистонда энг қиммат автомобиль рақами сотилди
Ўзбекистонда йўлларни таъмирлашга 61 трлн ажратилди