11 декабрь куни Тошкентда биринчи Магнум гипермаркети очилади. Бу ҳақда компания ижтимоий тармоқларда хабар берди.
У Чилонзор туманидаги Интегро савдо марказида 7500 кв.м майдонда жойлашади. Аввалроқ компания хабар қилганидек, гипермаркетда Ўзбекистон ва Қозоғистонда ишлаб чиқарилган, бошқа мамлакатлардан олиб келинган 20 мингдан ортиқ маҳсулот жой олади.
“Спот” маълумотларига кўра, Компания директори Азамат Османов 2021 йилда Тошкентда олтитагача дўкон очишни режалаштирган бўлиб, улар асосан гипермаркет шаклида бўлишини айтиб ўтган.
Компания очилишга бир йилдан ортиқ тайёргарлик кўрди ва шу вақт ичида 700га яқин ходимни ишга олди. Бозор тадқиқотлари давомида Ўзбекистонда иқтисодиёт ва ўрта сегментларнинг улуши Қозоғистонникидан анча юқори эканлиги маълум бўлди. Ўзбекистонлик харидорлар маҳсулот сифатидан кўра, нархининг ҳамёнбоплигига кўпроқ эътибор қаратишади.
Тасодифий хабарлар
Трамп Тим Кукка iPhone`лар бўйича шикоят қилди
Тезкор! Шуҳрат Ғаниев коронавирусга чалинди
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кўтарилди
+78. Кеча Наманган ва Тошкентда аҳоли орасида коронавирус аниқланди
Namangandagi tergov hibsxonasida mahkuma to‘satdan vafot etdi. Bosh prokuratura rasmiy ma'lumot berdi