Ижтимоий тармоқларда 14 январь куни ярим тунда Тожикистон Республикаси ҳудудида жойлашган Қайроққум сув омборининг ёрилиши натижасида сув тошқини содир бўлганлиги тўғрисида ёлғон хабарлар тарқалди. ФВВ ҳам бу хабарлар асоссиз эканлигини тасдиқлади.
Бироқ яқинда тоқшиндан жиддий зарар кўрган Сардоба, Мирзаобод, Оқолтин туманлари аҳолиси орасида тезда ваҳима тарқалди. Айримлар ўз яшаш ҳудудини тарк этишга ошиққани ҳолатлари ҳам кузатилди.
Бундан хабар топган вилоят ҳокими ушбу туманларга етиб борди.
Ғофуржон Мирзаев бу каби хабар тарқалишига хеч қандай асослар мавжуд эмаслигини билдирган. Аҳолини ёлғон миш-мишларга ишонмасликка ва саросимага тушмасликка чақирган.
Тасодифий хабарлар
Тошкентдаги 110 мингта уйни бузиш бошландими?
Дубайда Баҳриддин Чустийнинг бир тонна мега-палови (фото)
Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича Марказий Осиёда иккинчи ўринни эгаллади
Илон Маск “ўз-ўзидан ўсувчи Ой шаҳри” лойиҳасини эълон қилди
РАСМАН: UzAutoMotors Lacetti ва Cоbalt'га шартнома беришни тўхтатди