Тошкент вилоятида давлат рақамини ёпиб ҳаракатланган қора рангдаги автомобиллар ижтимоий тармоқларда баҳс-мунозараларга сабаб бўлганди. «Каптива» русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси автомобиль давлат рақам белгисини ёпган ҳолда ҳаракатланганлиги акс этган видео лавҳа ва фотосуратлар фуқаро томонидан ИИВ ЙҲХББга маълум қилинди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарига кўра, олиб борилган суриштирув ишлари давомида «Кон геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси»га тегишли бўлган, «Каптива» русумли, 01 215 РFА давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси Чиноз тумани ҳудудида транспорт воситаси давлат рақам белгисини кўриш имкониятини чеклайдиган қоплама ёпиб ҳаракатланганлиги маълум бўлди.
Ҳайдовчи, 1986 йилда туғилган Р.Э.га нисбатан «Йўл ҳаракати қоидалари»нинг 3-иловаси (Транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқловчи шартлар) 7.15-банди иккинчи қисми (Транспорт воситасида рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини кўринишини чеклайдиган, тўғри аниқланишига халақит берадиган ҳар-хил буюмлар ўрнатилган ва қопламалар билан қопланган бўлса)да белгиланган талабларни бузганлиги бўйича, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 127-моддаси 2-қисми (Тегишли рухсат олмай туриб транспорт воситаларига товуш чиқарувчи ва ёритувчи махсус қурилмаларни ўрнатиш, худди шунингдек давлат рақам белгиларини кўриш имкониятини чеклайдиган, уларни англашга тўсқинлик қиладиган турли ашёлар ўрнатиш ва қоплама суртиш) тартибида баённома тузилиб транспорт воситаси ушбу Кодекснинг 291-моддаси тартибида вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилди.
Маълумот ўрнида, давлат рақам белгиларини кўриш имкониятини чеклайдиган, уларни англашга тўсқинлик қиладиган турли ашёлар ўрнатиш ва қоплама суртиш — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади, дейилади хабарда.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда ўнта вазир ишдан олиниши кутилмоқда
Жасур Умиров 5 йилга қамалди
Россия ортидан АҚШ ҳам ядровий қуролларини шай ҳолатга келтирадими? Блинкен жавоб берди
Қашқадарёда ака укасини боғлаб, ёқиб юборди
Ўзбекистонга дори-дармонлар «оқими» кескин ортмоқда