Наманганда 544 млн сўмлик кредит пуллар талон-торож қилинганлиги аниқланди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.
Таъкидланишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, АТБ “Агробанк” Тўрақўрғон филиали собиқ бошқарувчиси Ш.Б., “M.Т.А.” МЧЖ раҳбари Ғ.Т. ва бошқалар 2020 йил январь-март ойларида 19 нафар фуқароларнинг хабардорлигисиз, уларнинг номига иссиқхона ташкил этиш учун имтиёзли кредит олиш мақсадида ҳужжатларни расмийлаштириб, АТБ “Агробанк” Тўрақўрғон филиалига тақдим этиб, мазкур ҳужжатлар асосида жами 544 млн сўмлик имтиёзли кредит маблағини банк кассасидан нақд пул шаклида олиб, талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Б., Ғ.Т. ва бошқаdларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Боғчалардаги “ўйин”лар: сифатсиз таомлардан ота-оналар тўловларининг ўзлаштирилишигача
Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар 1133 нафарга етди
Токиода жиноят содир этишда гумонланган ўзбекистонликлар қўлга олинди (видео)
Ўзбекистонда коронавирус сабаб 2100 киши назоратга олинган
Карантин! Тошкентдаги меҳмондорчилик фожиали якун топди