Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 7-йиғилишида иштирок этиш учун 29 сентябрь куни Тожикистон пойтахтига етиб келди.
Душанбе халқаро аэропортида А.Ариповни Тожикистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Давлатшо Гулмуҳаммадзода кутиб олди. Аввал хабар қилинганидек, комиссия кун тартибида савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда маданий-гуманитар соҳаларида ва бошқа устувор йўналишларда икки томонлама амалий ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилиш режалаштирилган.
Ташриф доирасида Ўзбекистон – Тожикистон ишбилармонлари бизнес-форуми ва Ишбилармонлар кенгашининг йиғилишини ўтказиш кўзда тутилган.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 50 000 нафарга яқинлашмоқда
Одил Аҳмедов Ўзбекистонга зарур тиббий воситалар юборди
Ўзбекистонда «Тўйиб овқатланмайдиганлар улуши» кўрсаткичи қандай?
Наманганда андижонлик 2 йигит 17 миллионлик телефонларни ўғирлади
ЙПХ ходими ҳайдовчига қўпол муносабати учун ишдан бўшатилди