Ижтимоий тармоқда 2021 йилнинг 5 январь куни «Қашқадарё ГАИлари TikTokда ҳам биринчиликни даъво қилишаётганга ўхшайди» сарлавҳаси остида видеолавҳа тарқалди. Ҳолат юзасидан ЙҲХББ маълумот берди.
Видеолавҳадаги ҳолат 2021 йил 5 январь куни соат 09:10 ларда Қашқадарё вилояти Ғузор туманида содир бўлган бўлиб, ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилган.
Ўтказилган хизмат текшируви хулосасига кўра, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган «Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида»ги низоми ҳамда ИИВнинг меъёрий буйруғи талабларини бузганлиги учун Қашқадарё вилояти Ғузор тумани ИИБ ЙҲХБ ДЙҲХХ катта инспектори Ф.Нормуродовга ҳайфсан интизомий жазоси қўлланилган.
Тасодифий хабарлар
Россия Украина Миллий гвардиясининг Донбассга ҳужум ҳақидаги махфий буйруғини эълон қилди
2019-yilning eng mashhur YouTubechilari
Карантин пайти яширин сабоқ олган 23 нафар ўқувчи коронавирусга тест топширди ва уй карантинига олинди
Ўтган сафар олинган стикерлар ўз кучини йўқотадими?
Ўзбекистонда беморларнинг деярли тенг ярими тузалди