Хабарингиз бор мамлакатимизда янги йил байрами муносабати билан 1, 2, 3 январь кунлари дам олиш куни деб белгиланди. Шу сабабли республикамизнинг барча ҳудудларидан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги тоғли ҳудудларда жойлашган дам олиш масканларига узлуксиз равишда фуқаролар ташриф буюрмоқда.
Бугун 2 январь куни соат 10:00га қадар Бўстонлиқ туманидаги тоғли ҳудудларда жойлашган дам олиш масканлари автотураргоҳлари автомобиллар билан тўлганлигини, ушбу автомобиль йўлининг ўтказувчанлик қобилиятини инобатга олиб, шунингдек тоғли ҳудудларда автомобиллар ҳаракатланиши мураккаблигини ҳисобга олиб, тик нишабликларда транспорт воситаларини тўҳтаб қолиб хавфли ҳолат содир этмасликларини олдини олиш мақсадида “4Р-12” автомобиль йўлининг 61-километрида яъни тоғли ҳудуднинг бошланиш қисмида вақти-вақти билан транспорт воситаларининг ҳаракати чекланмоқда.
Тасодифий хабарлар
Мирзиёев раислигида Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бошланди
Эртага айрим вилоятларда ёмғир ёғиши мумкин
Ногирон киши босқинчиликка учради.
Хакерлар Samsungнинг 190 ГБ ҳажмдаги махфий маълумотларини ўғирлади
Роналду Ўзбекистонга қарши ўйин ҳақида гапирди