Ижтимоий тармоқларда Тошкентда фуқаролар ва йўл-патрул хизмати ходимлари ўртасида катта жанжал содир бўлгани айтилган видео тарқалди. Пойтахт ИИББ мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, 30 сентябр куни соат тахминан 23:00ларда Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳкўчасида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходимлари хизмат давомида кўплаб тўланмаган жарималари туфайли қидирувда бўлган «Нексия-2» автомобилини кўриб қолиб, унга жезл ва ҳуштак ёрдамида тўхташ ҳақида ишора берган. Ҳайдовчи, 1997 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган Т.Ч. (шахси кейинроқ аниқланган) ходимнинг қонуний талабига бўйсунмасдан ҳаракатни давом эттирган.
Ҳолат ҳақида маълумот рация орқали бошқа ходимларга етказилган. Шу билан бирга, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ 4-батальони 2-мобил гуруҳи командири, майор Рустам Исмоилов ва ЙПХ инспектори катта сержант Отабек Исмоиловлар «Ласетти» хизмат автомобилида қоидабузар ортидан йўлга чиққан. Ҳайдовчи ЙПХ инспекторининг тўхташ ҳақидаги ишорасига бўйсунмасдан ҳаракатни давом эттиргани сабабли уни мажбуран тўхтатишга қарор қилинган.
“Бунёдкор ва Қатортол кўчалари кесишмасида ходимлар саъй-ҳаракатлари билан «Нексия-2» автомобили мажбуран тўхтатилган. ИИО ходими автомобилидан чиқишини кутган Т.Ч. яна ҳаракатни бошлаб, майор Р.Исмоиловни уриб юборган ва йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, пиёда ва бошқа транспортлар учун хавф туғдирган. Тез орада Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари қоидабузар ҳайдовчини тўхтатди ва бошқа оғирроқ йўл-транспорт ҳодисасининг олди олинди”, дейилади маълумотда.
Қайд этилишича, тўхтатилган автомобилнинг йўловчилари бўлган бир неча аёллар чиқиб, ЙПХ инспекторлари билан жанжал кўтарган.
Ҳайдовчи, 24 ёшли Т.Ч. ва унинг йўловчилари – Қашқадарё вилоятида туғилган 21 ёшли Ш.Ч., 39 ёшли Р.М., 44 ёшли Б.М. ва 45 ёшли Б.М. Чилонзор тумани ИИИО ФМБга етказилган.
Мазкур ҳолат бўйича терговга қадар текширув ўтказилмоқда, натижалари бўйича қонуний чора кўрилади, дейилади хабарда.
Тасодифий хабарлар
Коронавирус! Трамп Хитойни аяб ўтирмоқчи эмас
Отабек Сатторий иши Самарқанд вилояти судида кўрилади
Китобда мактаб директори ўзини осди. У ўлимидан олдин тилхат қолдирган
Shavkat Mirziyoyev Samarqand aeroportini rekonstruksiya qilish bo‘yicha ko‘rsatma berdi
Наманганда 544 млн сўмлик кредит пуллар талон-торож қилинганлиги аниқланди