Ижтимоий тармоқларда Сирдарёда ногирон киши босқинчиликка учрагани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ матбуот хизмати муносабат билдирди.
Аниқланишича жорий йилнинг 14 октябрь куни соат 23:30л арда вилоят ИИБ «102» хизматига фуқаро Алибоев Ҳусниддин телефон қилиб, яшаш уйида номаълум шахс юрганлиги тўғрисида хабар берган. Чақирув юзасидан тергов-тезкор гуруҳи воқеа жойи яъни фуқаро Х.Алибоевнинг яшаш хонадонига борган. Воқеа жойида фуқаро Х.Алибоев маст ҳолатда эканлиги ўзига тегишли бўлган бир дона «САМСУНГ А10С» русумли қўл телефон аппаратини ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида йўқотиб қўйганлигини ва ушбу телефон аппаратини топишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилганлиги маълум қилган.
Воқеа жойига борган тергов-тезкор гуруҳи ходимлари томонидан унинг қўл телефони «САМСУНГ А10С» ўзининг яшаш хонадонидан топиб берилган. Тергов-тезкор гуруҳи томонидан хонадон тўлиқ кўздан кечирилиб, процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилган. Кўздан кечириш жараёнида хонадондан босқинчилик жиноятига оид бўлган ашёвий далиллар ва нарсалар аниқланмаган.
«Юқоридагилардан кўриниб турибдики «Facebook» ижтимоий тармоғининг фойдаланувчиси Зафар Атаханов томонидан ижтимоий тармоққа жойланган «Сирдарёда ногирон киши босқинчиликка учради» сарлавҳаси остида тарқалган мақолада келтирилган важлар ҳеч қандай асосга эга эмас» – дейилади ИИБ хабарида
Тасодифий хабарлар
“Бу экологик жиноят”. Депутатлар Мурод Назаровнинг таклифига қарши чиқди
«Бизга 1 сўм солиқ тўлаб, йўлларимизга 10 сўмлик зарар келтираётган фаолият керакми ўзи?»
Эрини уриб тан жароҳати етказган аёлга жазо тайинланди
Дорихоналарда кучли таъсир қилувчи таблетка сотган шахслар қўлга олинди
Самарқандлик 61 ёшли фуқаро бензин ташувчи машинани тўхтатиб, катта фожеанинг олдини олди