Янги йил байрами арафасида корпоратив тадбирлар ўтказишга чекловларни бузганлар қатъий жавобгарликка тортилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги огоҳлантириш билан чиқди.
Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарори билан вазирлик, идоралар, давлат улуши бўлган корхоналар ва бошқа хўжалик ташкилотларига турли хил корпоратив ва кўнгилочар байрам тадбирлари ташкил этиш тақиқланди.
“Идоралар раҳбарлари назарда тутилган чекловларга қатъий риоя этилиши учун шахсан жавобгар бўладилар. Чекловлар бузилиши кузатилган тақдирда тегишли тартибда ҳайфсан, жарима каби қатор жавобгарлик чоралари кўрилиши ҳақида огоҳлантирилди”, дейилади ССВ хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссиясининг қарорида пандемия шароитида Янги йил байрамини ўтказиш бўйича тавсиялар ҳам бериб ўтилганди.
Тасодифий хабарлар
Шанба ва якшанба кунлари кимлар автомашинада ҳаракатланиши мумкин?
Ўзбекистонликлар Жанубий Кореяга қачон учиб кетиши мумкин?
Мўғулистондан 100 минг бош майда шохли моллар олиб келинади
Ўзбекистонда янги автомобилни техник кўрикдан ўтказиш талаби бекор қилиниши мумкин
Талаба қиз ётоқхонанинг баланд қаватидан ўзини ташлади