Эртага, 15 январдан эътиборан, Ўзбекистон ҳудудига кириб келаётган фуқаролар (йўл ҳаракати бундан мустасно) киришидан камида 48 соат олдин ПЗР усулида ўтказилган коронавирус инфексияси мавжудлигига салбий тест натижасини тақдим этишлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришда коронавирус инфексияси мавжудлигини аниқлаш учун экспресс антиген тести текширувидан ўтишлари шарт. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
Шу билан бирга, Қирғизистон Республикаси ҳудудидан чегара автомобиль назорат пунктлари орқали кириб келаётган фуқаролар киришидан камида 48 соат олдин ўтказилган коронавирус инфекцияси мавжуд эмаслиги ҳақидаги салбий ПЗР тест натижасини тақдим этишлари керак. Бошқа чегарадош давлатлар ҳудудидан кириб келаётган фуқаролар коронавирус инфекцияси мавжудлигини аниқлаш учун экспресс антиген тестини топширишлари шарт.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек, Қирғизистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси фуқаролари Сўх, Шохимардон, Чунғара, Тоштепа, Бунёдкор ҳудудларига кириш ва чиқиш, шунингдек транзит йўлда келаётган, Ўзбекистон Республикасининг Жўми ва Қардошлик аҳоли пунктларида коронавирус инфекцияси бўйича барча турдаги тестлардан ўтиш талаб этилмайди.
Эслатиб ўтамиз, эртага, 15 январдан бошлаб Ўзбекистон ва Қозоғистон Республикаси фуқароларининг Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикаси билан Давлат чегарасини кесиб ўтиши вақтинча тўхтатилади.
Тасодифий хабарлар
Ҳабиб Нурмагомедов 100 минг долларга сотган футболка Отабек Умаровнинг клубида эканлиги маълум бўлди
«Кетиб қоладиганга ўхшайман» - Мирза Азизовнинг Зангиотадан ёзган илтижоли СМС хабари...
«Бунёдкор»нинг иқтидорли футболчиси вафот этди
Наманганда "Lacetti" велосипедчини уриб юборди
29-ўлим. 77 яшар аёл коронавирусдан вафот этди