ФВВ Матбуот хизмати Тошкент метрополитени Юнусобод йўлининг янги қурилаётган қисмида фавқулодда вазият ҳақида қўшимча маълумотларни эълон қилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига мувофиқ содир бўлган ҳодиса сабаблари ва оқибатларини жойида ўрганиш, зудлик билан бартараф этиш, жабрланганлар ва уларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатиш мақсадида Ҳукумат комиссияси тузилди.
Воқеа жойида олиб борилган тезкор қидирув-қутқарув ишлари натижасида кеча ва бугун 6 нафар фуқаронинг жасади тупроқ остидан олиб чиқилди ва уларнинг шахсига аниқлик киритилди:
1.1989 йилда туғилган, Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани, Бешкапа қишлоғида истиқомат қилган фуқаро Абдуллаев Ойбек Тўра ўғли;
2.1989 йилда туғилган, Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани, Бешкапа қишлоғида истиқомат қилган фуқаро Равшанов Жонибек Ислом ўғли;
3.1999 йилда туғилган, Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани, Бешкапа қишлоғида истиқомат қилган фуқаро Абдуллаев Давронбек Ботирович;
4.1986 йилда туғилган, Қашқадарё вилояти, Яккабоғ туманида истиқомат қилган фуқаро Диёров Анвар Нормуродович;
5.1996 йилда туғилган, Самарқанд вилояти, Оқдарё тумани, Фармонобод қишлоғида истиқомат қилган фуқаро Рахматов Ихтиёр Амриддин ўғли.
6.1981 йилда туғилган, Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида истиқомат қилган фуқаро Каримов Зариф Тўлқиновичдир.
Ҳукумат комиссияси томонидан жабрланганлар ва уларнинг оила аъзоларига барча зарур моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилмоқда.
Вазирлик раҳбарияти ва барча шахсий таркиби номидан ҳодиса оқибатида қурбон бўлган фуқароларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирилади.
Тасодифий хабарлар
Лавров АҚШни космосга қурол олиб чиқишдан огоҳлантирди
Олий ва профессионал таълим муассасаларида 16,4 млрд сўмлик молиявий хато аниқланди
Prezident Shavkat Mirziyoyev amaldorlar va taniqli biznesmenlarni taqdirladi. Kimga qanday mukofot nasib etdi?
Хакерлар сиёсий мотивлар билан офшор зонадаги банкка ҳужум уюштирди
Саккиз ёшли бола отасининг машинасини ўғринча ҳайдаб чиқиб, тезликни 180 га чиқарди...