4 июнь куни Ўзбекистон президент Шавкат Мирзиёев «Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонни имзолади, дея хабар бермоқда «Ўзбекистона 24» телеканали
Иқтисодий ривожланиш ва қашшоқликни камайтириш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2021 йил 1 июлдан бошлаб пенсия ва нафақаларнинг энг кам миқдорларини қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги таклифларини инобатга олган ҳолда:
а) белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдорида ва ундан кам пенсия олувчи шахсларга пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 20 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий этилсин.
Бунда, иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда 256 675 сўмдан 400 000 сўмга оширилади;
б) белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 565 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори 565 000 сўмга етказилди;
в) зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа миқдори 315 030 сўмдан 400 000 сўмга етказилди;
г) боқувчисини йўқотганлик:
пенсияси олувчиларнинг ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун қўшимча тўлов жорий этилди;
пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори 256 675 сўмдан 400 000 сўмга оширилсин ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади;
нафақаси олувчи оилаларнинг барча аъзоларини қамраб олиш мақсадида уларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори 400 000 сўм ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун 150 000 сўмдан қўшилиши белгиланди;
д) болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа ойига 513 350 сўмдан 565 000 сўмга оширилди.
Молия вазирлигига ушбу ҳаражатларни бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ва давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириш учун зарур маблағларни ажратиш топширилди.
Аввалроқ, Ўзбекистонда минимал истеъмол харажатлари қиймати 440 минг сўм этиб белгилани ҳақида хабар берилган эди.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини тизимли равишда бузган ҳайдовчига жиноий жавобгарликни кучайтириш режалаштирилмоқда
Тошкентда йирик ЙТҲ: 5 та машина тўқнашди
Туркия Исроил билан барча алоқаларни узди – Эрдўған
Шавкат Мирзиёев ой охирида Россияга боради
Алишер Усмоновнинг бойлиги 1,26 млрд долларга ортди