Наманган вилояти қурилиш соҳаси бўйича назорат инспекцияси фуқаро З.Охуновнинг мурожаатига асосан, Наманган шаҳар Давлатобод тумани “Ирвадон” МФЙ Улуғбек кўчаси, 100-уй ҳудудида “ELOBOD CITY APARTMENTS” МЧЖ томонидан янги қурилаётган 15 қаватли турар-жой комплексида ўрганиш ишларини олиб борди. Фуқаро ўзининг мурожаатида МЧЖ томонидан олиб бораётган қурилиш ишлари ноқонуний эканлигини айтган.
Хабарга кўра, янги қурилаётган мазкур комплекснинг 9 та 15 қаватли турар-жой бинолари қурилиши ҳудудий инспекциядан 2022 йил 6 сентябрда рўйхатдан ўтказилган ва қурилиш-монтаж ишлари бошланган.
Бошқа фуқаролар каби, З.Охуновга тегишли хонадон мазкур 12 та 15 қаватли турар-жой комплексининг 2/7 ва 2/8-сонли бинолар ўрнида жойлашганлиги сабабли “снос”га тушган. Аммо томонлар компенсация масаласида келишувга эришилмаганлиги сабабли уй бузилмасдан қолиб кетган.
Натижада фуқаро З.Охуновга қарашли ҳовли билан аризада келтирилган 2/6-сонли 15 қаватли турар-жой биноси қурилиш ишлари учун кавланган ҳандақ (котлован) оралиғидаги масофа рухсат этилганидан камлиги, яъни 5,0 метрни ташкил этган.
Шу мунособат билан “Шаҳарсозлик кодекси”нинг 8-моддаси”«Юридик ва жисмоний шахсларнинг, жамият ва давлатнинг шаҳарсозлик соҳасидаги манфаатлари” талабларини бузилиши сифатида тавсифланиб, бундай фаолият тугатилиши ёки чекланиши лозимлиги белгиланган.
Юқоридагиларга ва ҳудудий инспекциянинг “Архитектура лойиҳалаш ва бош режаларга риоя қилиш устидан назорат бўлими” етакчи мутахассиси М.Сайдаҳмедовнинг
“Билдирги”сига асосан “ELOBOD CITY APARTMENTS” МЧЖ раҳбари Н.Мамажановга ҳудудий инспекциянинг 2022 йил 13 октябрдаги “Қурилишни тўхтатиш тўғрисида ёзма кўрсатма”си берилиб, шу кундан объектнинг 2/6-сонли 15 қаватли турар-жой биносида қурилиш ишлари тўхтатилди ҳамда ижроси ҳудудий инспекция назоратига олинган.
manba: Effect.uz
Тасодифий хабарлар
Дунёдаги энг қиммат автотураргоҳларга эга шаҳарлар рўйхати
Habibning bokschi Dadashevning o‘limiga munosabati: «Bunday sportdan nafratlanaman»
Фуқаролар ниқобларсиз ва ижтимоий масофани сақламасдан юришлари мумкин бўлади фақат...
Фоҳишаларни интернетда реклама қилиб келган блогер ушланди
Ўзбекистонда энг қиммат ош қаерда ва нархи қанча?