Американинг “Инстаграм” ижтимоий тармоғи фойдаланувчилар пости остидаги “лайк”лар сонини яшириш тизимини синов тариқасида ишга туширди. Ишлаб чиқарувчилар бу янги тизим орқали фойдаланувчиларнинг “лайк”лар сонига эмас, матн контентига эътибор беришларини исташмоқда.
Янги тизим синов тариқасида ишламоқда
Россияда “Инстаграм” фойдаланувчилари учун “лайк”ларни беркитиш тизими йўлга қўйилган. Аммо ҳозирча “ёқди” тугмаси барча фойдаланувчиларда ҳам беркитилганича йўқ.
“Инстаграм” ишлаб чиқарувчиларининг айтишича, “менга ёқди” тугмаси пост муаллифигагина кўринади. Унинг “подписчик”ларига эса кўринмайди.
Янги тизим Австралия, Бразилия, Канада, Ирландия, Италия, Япония ва Янги Зеландияда синов тариқасида амалга оширилади. Айнан мазкур давлатларда янги тизим ҳақидаги илк изоҳлар ижобий бўлган экан.
Тасодифий хабарлар
Президент Бухорога жўнаб кетди
Ўзбекистоннинг ташқи қарзи қанчага етгани маълум бўлди
Даҳшат! 14 яшар қизни зўрлаб, ахлатхонага ташлаб кетишди
ДТМ: “Тест натижаларининг бари қайтадан текширилади”
Россиянинг дон ва шакар экспортига тақиқи Ўзбекистонга таъсир қиладими? Вазирлик жавоб берди