Наманган шаҳридаги мактаблардан бирининг директори бу ерга келиб-кетувчилар учун харажат қилганини таъкидлаб, ўқитувчилар пул йиғиб беришлари кераклигини айтганди. Мазкур ҳолат юзасидан Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси мутасаддилари муносабат билдирди.
Қайд этилишича, таълим муассасаси — Наманган шаҳридаги 38-умумтаълим мактабида Халқ таълими вазирлигининг назорат- ҳуқуқий инспекцияси вакиллари ва вилоят халқ таълими бошқармаси масъул ходимлари томонидан ўрганиш олиб борилган.
Мактаб ўқитувчилари билан ўтказилган суҳбат жараёнида видеолавҳада келтирилган гаплар ҳақиқатан мактаб директори томонидан айтилгани, бироқ педагог-ходимлардан пул маблағлари йиғилмагани маълум бўлди.
«Мактаб директори Абдулаҳад Раҳимовдан тушунтириш хати олиниб, ўз ишига нисбатан масъулиятсиз ва лаёқатсизлик, совуққонлик билан ёндашгани учун меҳнат таътили даври тугаганидан сўнг унга нисбатан қонунда белгиланган тартибда интизомий жазо чораси қўлланилиши билдирилади», — дейилади муносабатда.
Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси мутасаддилари мактабларда ноқонуний пул йиғиш ва бошқа ҳар қандай турдаги мажбурловларга қарши эканликлари ва бунга йўл қўйилмаслигини таъкидлаган.
Тасодифий хабарлар
Мирзиёев бевосита томоша қилган беллашувда Давлат Бобонов жаҳон чемпиони бўлди
Биржада бензин 15 фоизга арзонлашди
Тўйлар бўйича 50 кишилик чеклов эртадан кучга кирадиган бўлди
Ҳиндистонда TikTok абадий блокланди
Тошкентда 7 бола уйдаги ҳовузга чўкди, 2 нафари ҳалок бўлди