«Whistle Out» тадқиқотлар компанияси смартфондан фойдаланувчи минглаб инсонлар ўртасида сўров ўтказди. Тадқиқот инсон ўз умрининг (ўртача) 9 йилини смартфонга сарфлашини кўрсатди.
Тадқиқотчиларга кўра, ўртача ҳисоблаганда, бир одам умрининг тахминан 76 500 соатини смартфонга тикилиб ўтказади. Бу кўрсаткични чиқариш учун мутахассислар инсоннинг ўртача умр кўриш ёши, неча ёшдан смартфондан фойдалана бошлаши, телефонни кун давомида қанча вақт ишлатиши каби маълумотларни ҳисобга олишди. Масалан, миллинеаллар бир суткада 3,7 соатни смартфонга ажратишади.
Айнан миллинеаллар — 1981—1996 йиллар оралиғида туғилган инсонлар смартфонга энг кўп вақтини сарфловчилар. Кейинги ўринда Х авлод (1965—1980 йиллар) вакиллари — бир суткада 3 соат. Энг паст кўрсаткич, албатта, бумерларда (1946—1964 йиллар) — 2,5 соат.
Мутахассисларга кўра, уйқуни ҳисобга олмаганда, миллениаллар умрларининг 23,1 фоизини, Х авлод 16,5 фоизини, бумерлар эса 9,9 фоизини смартфонга бахшида этишади.
Тасодифий хабарлар
Президент Андижон вилоятига икки кунлик сафарини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди
АҚШ ва Швецияга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди
Баҳона тайёр. Ўзбекистон терма жамоасида кулгили муаммо юзага келди
Ўзбекистонда пенсия ҳисобланадиган иш ҳақи даври 20 йилгача узайтирилиши мумкин
Мирзиёевнинг Матбуот котиби Украинадаги вазият бўйича Ўзбекистоннинг позициясини очиқлади