Аввалроқ режиссёр Аҳад Қаюм кино мутахассилари томонидан бир хил жанрда фильм олаётгани учун танқидга учрагани ҳақида ёзган эдик. Қаюмнинг барча фильмларида аёллар хўрланганини ёки таҳқирланганини кўриш мумкин, демоқда "everyday.uz".
Режиссёрнинг ўзи нима сабабдан бундай фильмлар олишига изоҳ берди. У бу ҳақда «Очиқчасига гаплашамиз» шоусида гапирди.
Қаюмнинг айтишича, унинг жамоасида 20 киши ишлайди. Уларнинг умумий ўртача ойлиги 200-300 млн сўмни ташкил этади. Режиссёр у пул ишлаб топаётган ва ўзининг жомоасига катта маблағ тўлаётган бир вақтда, унинг бошқа ҳамкасблари қарздор бўлиб қолаётганини ва 90 фоиз режиссёрларнинг қарзи борлигини айтди.
“Биз ҳеч қачон профессионалликка даъво қилмаганмиз. Биз ушбу ишда ишлайдиган профессионалларга доим ҳурмат билан қараганмиз”, – дейди Қаюм ўзининг фильмлари професионалликдан анча узоқда эканини тан олиб.
Тасодифий хабарлар
Доллар курси бир неча соат ичида кескин ошди
Андижонда 18-19 ёшли босқинчилар пистирмадаги ходимлар томонидан қўлга олинди
Наманганда 26 ёшли йигит пичоқланди
Жээнбеков истеъфога чиқса, Президент ваколатлари кимга ўтади?
24-31 май кунлари Наманганда халқаро «Гуллар фестивали» ўтказилади