Ҳиндистоннинг Карнатака штати Колар туманидан бўлган аёлда дунё бўйича илгари номаълум бўлган қон гуруҳи антигени топилди. Бу ҳақда “The New Indian Express” хабар берди.
Бу ноёб ҳолат 38 ёшли аёл юрак жарроҳлиги учун Колар шаҳридаги шифохонага ётқизилганида маълум бўлган.
Унинг қон гуруҳи энг кўп тарқалган O Rh+ дея таҳмин қилинган, бироқ мавжуд O-позитив қон захираларининг бирортаси ҳам унга мос келмаган.
“Мураккаб серологик усуллар ёрдамида биз унинг қони барча тест намуналари билан мос келмаслигини аниқладик. Бу жуда кам учрайдиган ёки илгари номаълум бўлган қон тури бўлиши мумкинлигини тушуниб, беморнинг 20 нафар қариндошидан қон намуналари олдик, аммо ҳеч бири мос келмади. Жараён жуда эҳтиёткорлик билан олиб борилди ва шифокорлар ҳамда оила аъзоларининг ҳамкорлиги билан бемор қон қуйишга эҳтиёж сезмасдан муваффақиятли операция қилинди”, деган шифохона докторларидан бири.
Бемордан олинган қон намуналари ва унинг оила аъзоларининг намунаси Буюк Британиянинг Бристол шаҳридаги Халқаро қон гуруҳлари маълумот марказига юборилган. Ўн ой давомида олиб борилган кенг кўламли тадқиқотлар ва молекуляр тестлар натижасида илгари номаълум бўлган қон гуруҳи антигени аниқланган.
Ушбу антиген Cromer (CR) қон гуруҳи тизимига киради ва у топилган жой шарафига CRIB деб номланган. CR – “Cromer”, IB эса “ India, Bangalore” маъносини англатади. Шу билан аёл CRIB антигени аниқланган дунёдаги илк бемор сифатида тарихга кирган.
Тасодифий хабарлар
«Толибон» Кобулни эгаллашида тўрт минг нафар атрофида ҳарбий ҳалок бўлган — «Вашингтон Пост»
Маккада ўғрилик қилгани айтилаётган ўзбекистонлик аёлларнинг боши олиниши ҳақида овозли хабар тарқалди
17 ёшли қиз янги туғилган чақалоғини қурилиши тугалланмаган бино орқасига ташлаб кетди
Фарғонада наркосавдогарлар қамалди
Хавотирли кўрсаткич: Ўзбекистонда бир кунда қарийб 750 киши коронавирусга чалинди