2020 йилнинг 28 октябрь куни ИИВ ЖҚББ ходимлари томонидан “Вазира” ва “Доно” лақабли бўлган ва бошқа шахслар интернет тармоғига ўзининг телефон рақамини жойлаштириб, моддий манфаатдорлик эвазига жинсий алоқа билан шуғулланаётганлиги тўғрисида тезкор маълумот олинди.
Олинган маълумот асосида ИИВ ЖҚББ ва Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир юзасидан қуйидагилар аниқланди.
Жумладан, Шайхонтоҳур туманининг кўчаларидан биридаги хонадон текширилганда 25 ёшли бўйдоқ, муқаддам судланмаган, ОИВ инфекциясига чалинган, вақтинча ишсиз, вилоятлардан бирида доимий рўйхатда турувчи Ш.О., 31 ёшли, муқаддам судланмаган, вақтинча ишсиз, С.У.ни мижозга 1.000.000 сўм эвазига икки маротаба жинсий алоқа қилишлари учун қўшиб, уларга ушбу хонадонни алоҳида хонасидан жой ажратиб, шароит яратиб берганлиги аниқланиб, Ш.О.дан холислар иштирокида 1.000.000 сўм пуллар далилий ашё тариқасида олинди.
Бундан ташқари, ушбу хонадонда маълум миқдордаги пул эвазига мижозларга интим хизмат кўрсатаётган “Трансвестит” шахслар – 23 ёшли бўйдоқ, муқаддам судланмаган, ОИВ инфекциясига чалинган, вақтинча ишсиз, Б.Д., 28 ёшли бўйдоқ, муқаддам судланмаган, ОИВ инфекциясига чалинган, вақтинча ишсиз, З.Н., 26 ёшли бўйдоқ, муқаддам судланмаган, вақтинча ишсиз, Г.Ф.лар ушланди.
Олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида юқорида кўрсатилган шахслар муқаддам СПИДга қарши кураш марказларида инфекция билан касалланганлиги ва улар бошқа шахслар билан жинсий алоқа қилган тақдирда Жиноят кодексининг 113-моддаси бўйича жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида тилхат олиниб, огоҳлантирилганлиги аниқланди.
Бундан ташқари, ушбу шахслар Тошкент шаҳрининг турли туманларидаги хонадонларни ижарага олиб, у ерда ҳам интернет орқали мижозлар қабул қилиб, уларга интим хизмат кўрсатганликлари маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан юқорида номлари қайд этилган шахсларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ 2-сонли ИИБга топширилди.
*(юқорида айтиб ўтилган шахсларнинг исм-шарифлари ўзгартирилган)
Тасодифий хабарлар
Банкларда доллар курси яна янги рекорд ўрнатди
Расмий хабар: ЙПХ ходими хизмат машинасида пиёдани босиб кетди
Даҳшат! Сурхондарёда Ўзбекистондаги энг ваҳший қотиллик содир этилди
Prezident maktablari imtihonlari tugadi
ДХХ Наманган ва Андижонда гиёҳвандлик савдоси билан шуғулланувчи фуқароларни қўлга олди