Ижтимоий тармоқларда Россия Федерациясида Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг вафот этгани, 3 нафар фарзанди ва опаси қийин аҳволда қолгани ҳамда унинг жасадини Ватанга қайтариш учун маблағ йўқлиги сабабли ёрдам сўралгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси томонидан ўрганишлар натижасида маълум бўлишича, 1982 йилда туғилган, 14 йилдан буён ушбу давлатда яшаб келаётган фуқаро О.Ё. соғлиғи ёмонлашгани оқибатида 2021 йилнинг 5 сентябрь куни вафот этган.
Марҳумнинг қариндошлари жасадни Ўзбекистонга жўнатиш учун маблағ сўраб блогерларга мурожаат қилмаган.
Вафот этган фуқаро билан боғлиқ барча ташкилий масалалар ҳал этилиб, унинг жасади ва қариндошлари бугун Ўзбекистонга олиб келинди.
Тасодифий хабарлар
Президент Мирзиёев Самарқандга жўнаб кетди
Human.uz сайти раҳбарлари Kompromatuzb аноним Telegram каналини юритганликда гумонланиб ҳибсга олинди
Наманган шаҳрида 2022-2023 йилларда Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш учун штаб ташкил этилди!!!
4-ўлим! Коронавирусга чалинган фарғоналик фуқаро вафот этди
Германия қордан қочиб, дўлга тутилиши мумкин