Хабарингиз бор, бухоролик йигит Моргенштерннинг Instagram'да саҳифасида ўтказган конкурсида “Mercedes Benz AMG” русумли автомашинани ютиб олган эди. Шундан сўнг, ушбу автомобилни бож пуллари тўлаш муаммоаси юзага келган эди.
Маълум бўлишича, россиялик рэпер ўзбекистонлик ғолибга автомобилни 2021 йилнинг январ ойига қадар олиб келади. Ҳозирча бож пулларини тўлашга ҳомий топилмаган. Лекин, шу пайтгача ҳомий топилмаса, хонанданинг ўзи барча пулларни тўлайди.
Эслатиб ўтамиз, россиялик хонанданинг конкурсида Бухоро вилоятида яшовчи фуқаро ғолиб бўлган эди. Конкурсдан аввал рэпер ким ғолиб бўлса ҳам ютуқни дунёнинг исталган нуқтасига олиб боришга ваъда берган эди.
Тасодифий хабарлар
Ўзга сайёрани 1,5 соат томоша қилиш имкониятини қўлдан чиқарманг
Мигрантлар Россиядан кетгани яхшими?
Эртага Ўзбекистоннинг кўплаб жойларида ёмғир ёғади
Ўзга юртда яна бир қурбон. Ўзбекистонлик қурувчи 16-қаватдан тушиб кетди
Дорихоналарда кучли таъсир қилувчи таблетка сотган шахслар қўлга олинди