29 сентябрь куни Чилонзор туманида олиб борилган профилактик тадбирлар давомида Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти ва ИИВ вакиллари билан ҳамкорликда бир қатор дорихоналарни текширишди.
Дорихоналардан бирида 24 ёшли Жавоҳир Е. томонидан кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдоси билан боғлиқ факт аниқланди. Текширув давомида 957 та «Зардекс» таблеткаси ва 28 та «Регапен» таблеткалари ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.
Бошқа бир дорихонада 30 ёшли Санжар Н. дори воситаларининг қонунга хилоф савдосини амалга оширган. Текширув натижасида дорихонадан 78 та «Зардекс» таблеткалари, 6 та «Селофен», 4 та «Регапен» ва бир флакон «Тропикамид» топилиб, олиб қўйилди.
Бу каби фактлар Чилонзор тумани 18-кварталида жойлашган дорихонада ҳам аниқланди. 27 ёшли Жавлонбек Ю. кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотиши маълум бўлди. Ашёвий далил сифатида 7 та «Регапен», 28 та «Зардекс», 5 та «Селофен» ва 3 флакон «Тропикамид» олиб қўйилди.
Ушбу туманда яна бир шунга ўхшаш факт аниқланди. 35 ёшли Тўрабек И. дори воситаларини қонунга хилоф тарзда сотганликда гумонланмоқда. Дорихонадан 17 таблетка «Регапен», 50 таблетка «Карбамазепин», 1 флакон «Тропикамид» ва битта «Селофен» таблеткаси топилди.
Чилонзор тумани 8-кварталда жойлашган дорихонада ҳам 21 ёшли Сардор Х. ва 30 ёшли Иқболжон Н.лар дори воситаларининг қонунга хилоф савдоси билан шуғулланганликлари аниқланди. Ашёвий далил сифатида 45 та «Зардекс» таблеткалари, 14 та «Регапен», 5 та «Селофен» таблеткалари ва бир флакон «Тропикамид» олиб қўйилди.
Юқоридаги фактлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 186-3-моддаси («Сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш, шунингдек таркибида кучли тасир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш») бўйича жиноят ишлари қўзғатилди.
Тасодифий хабарлар
Китобда мактаб директори ўзини осди. У ўлимидан олдин тилхат қолдирган
Ўзгидромет шошилинч ахборот билан чиқди
Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовнинг журналист ва блогерларга мурожаати
ИИБ катта тезкор ходими 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди (видео)
Давлатимиз қашшоқлашиб қолмайди. Янги портал учун қарийб ярим миллиард сўм ажратилди